Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 13 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди

 2022-11-02 11:10:22    49

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини ҳал этиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Барча ҳудудларда “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз эътиборида эканлигидан далолат беради.
Учкўприк туманида ҳам ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги тадбир сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида туман маданият марказида ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг 13 нафари учун доимий даромад манбаи сифатида зарур воситалар берилди. 
Шу куни 9 нафар хотин-қиз замонавий тикув машиналарига, 4 нафар ёш эса қурилиш-таъмирлаш жиҳозларига эга бўлди. Эътиборли жиҳати, бу ускуналар ёшларга субсидия асосида бепул топширилди.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олаётган 14 нафар ёшга шартнома тўлови, саломатлиги билан боғлиқ муаммолари бор 6 нафар ёшга даволаниш ҳаражатлари, 1 нафар ёшга эса сафарбарлик чақируви резерви бадал пули тўлаб берилди.
Ушбу имкониятлар ёшлар бандлигини таъминлаш билан бирга, йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишида муҳим аҳамият касб этади.