Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 510 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 2022-11-05 14:52:32    182

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида Учкўприк тумани ҳокимининг “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Меҳр дафтари” жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида Учкўприк туманидаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Учкўприк туманида жорий йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар ҳақида;

Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 2022 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомидаги фаолияти ҳамда 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар, бирламчи тиббий-санитария хизмати сифатини янада яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харита”си ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;

2022 йилнинг ўтган III чорагида Учкўприк туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида;

Учкўприк тумани аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисмининг даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритиш борасида 1-секторда амалга оширилаётган ишлар ҳақида;

Учкўприк тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2022 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти ҳақида;

Учкўприк туманида 2022 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда ижро интизомига амал қилинишининг аҳволи ҳақида;

2022 йил III чораги давомида Учкўприк туманида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтаришди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.