Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда 180 ўринли янги боғча бунёд этилмоқда

 2022-11-10 14:07:20    155

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир. Учкўприк туманида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортмоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда. Айни вақтда туманнинг “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим муассасаси учун икки қаватли замонавий бино қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 5 миллиард 155 миллион сўмдан ортиқ бўлган ушбу янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгандан сўнг 180 нафар кичкинтойни бағрига олади. Мактабгача таълим муассасасида “Фарғона кристал қурилиш” пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан сўнгги пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маълумот учун, 2017 йилда Учкўприк туманида 33 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб борган. Бугун туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 175 тага етган бўлиб, шундан 41 таси давлат, 132 таси оилавий ва 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасалардир. 2017 йилда Учкўприк туманида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари 3 минг 620 нафарни ташкил этган бўлса, ўтган давр мобайнида ушбу кўрсаткич қарийб 5 баробарга ортган. Бугун туманда 15 минг 121 нафар боғча ёшидаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинган.