Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар ўтказилди

 2022-11-11 17:08:00    32

PDF yuklash
Chop etish


Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Ўтган йили бошланган бу лойиҳа айни кунларда қизғин давом этиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик”нинг иккинчи босқичи бошланди. Бугун “Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди. Семинар аввалида туман ҳокими Аброржон Асқаров таъкидланганидек, айни вақтда туманнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Аҳоли яшаш манзиллари, корхона, ташкилот ва муассасалар атрофлари яшил ҳудудга айлантирилмоқда. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Учкўприк туманида ҳам лойиҳага қизғин ҳозирлик кўрилди. Кўчат экиш ишларининг жорий йил кузги мавсуми учун манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра бу мавсумда 321 минг туп дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Семинар доирасида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Қайд этилишича, шу куни таълим муассасаси ҳудудида 100 туп мевали, 200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, 8 минг дона қаламчалар ерга қадалган. Шунингдек, семинарда қаламчадан терак кўчати етиштириш, уларни маҳаллалар ҳудудидаги бўш ер майдонлари, анҳор ва зовур ёқаларига экиш ҳамда парваришлаш борасида батафсил маълумот берилди. Бу каби кўргазмали семинарлар туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилмоқда.