Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

«Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида фотокўргазма ва давра суҳбати ўтказилди

 2022-11-17 15:38:18    108

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида фотокўргазма ва давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил рўёбга чиқарилиши замонавий билим ва кенг дунёқарашга эга авлодни камол топтиришга замин яратмоқда. Бироқ бугунги таҳликали замон, Ер юзидаги мураккаб геосиёсий жараёнлар, инсонлар онгу шуурига қаратилган очиқ ва яширин курашлар мамлакат келажагини ҳал этувчи куч бўлган ёшлар билан ишлашда янги долзарб вазифаларни кун тартибига қўймоқда. Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, келажагимиз ворисларини миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ҳамда она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида вилоятимизда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу ташаббус доирасида туманимизда ранг-тасвир асарлари кўргазмаси ташкил этилиб, давра суҳбати ўтказилди. Унда юртимиздаги тинч-осойишта ҳаёт қадри, билим чўққиларини эгаллаш, халқимизга хос миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанни севиш ҳамда жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш ҳақида маърузалар тингланди. Шунингдек, тадбирда имом-хатиблар томонидан Ислом дини тинчлик дини, тинчлик-осойишталик эса улуғ неъмат эканлиги таъкидланиб, экстремизм ва терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатлари хусусида ҳаётий мисоллар асосида тўхталиб ўтилди.