Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-11-28 16:10:17 146
Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманидаги 59-сонли оилавий поликлиниканинг шароитлари ёмонлиги, бинода иситиш тизими ишламаслиги айтилган хабар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича, Учкўприк туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 59-сонли оилавий поликлиника биноси 1978 йилда қурилган. Поликлиника биноси 1998 йилда жорий таъмирланган, кейинчалик ҳомийлар томонидан қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Мазкур бино 2020 йилга қадар голланд печлари ёрдамида иситиб келинган ва кейинчалик 2 дона КОР-50 русумли иситиш қозонлари ўрнатилган. 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун поликлиникада 19.4 тонна кўмир захираси яратилган. Иситиш тизимида носозликлар вужудга келганлиги сабабли ундан фойдаланиш вақтинча тўхтатилиб, тизимда таъмирлаш, бинонинг айрим ички деворларини ва хоналарини қисман жорий таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган. Таъмирлаш ишлари тугагунига қадар 2022 йил 15 ноябрь кунидан бошлаб голланд печларидан вақтинча фойдаланиб келинмоқда.
Шунингдек, поликлиника биноси 2023 йил таъмирлаш дастурига киритилган бўлиб, 850 миллион сўм маблағ ажратилган.
Бугунги кунда мазкур бинонинг иситиш тизимидаги носозликлар бартараф этилган ва даволаниш хоналарида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.