Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1502025-06-03 11:15

БУҒДОЙ ЎРИМИГА ДУО БЕРИЛДИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2089972929474520.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2089972929478105.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2089972929481690.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2089972929502005.jpg
Ғалла – ризқ-рўзимиз. Етиштирилган мўл ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш шарт. Вилоятда 2025 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан тизимли амалга ошириш мақсадида, “Баҳромбек” фермер хўжалиги ғалла майдонида вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бош тегишли ўринбосарлари, туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, дин уламолари, жамоатчилик назорати кенгаши аъзолари (оқсоқоллар), туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари  бўйича ўринбосарлари, ғалла ўрими штаби бошлиқлари, ММТП раислари,  дон қабул қилиш корхоналари, дон ўрим-йиғим отряди ҳамда тегишли вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилганлар ғалла ўрими олдидан хирмонлар мўл ҳосил бўлишлигини ва барака тилаб дуо қилишди. Қуръон ўқилиб, жонлиқ сўйилди. Шунинг билан комбайнлар ўримга киришди. Пешма-пеш сомони йиғиштирилиб, ер такрорий экин экишга ҳайдалди. Бу йил туманимизда 199 та фермер хўжаликлари 6 минг 500 гектар майдонида “Аср”, “Давр”, “Веха” ҳамда “Ултра” навли бошоқли дон экилиб, “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ билан 19 550 тоннага фьючерс шартнома тузилган. Ғалладан мўл ҳосил олиш мақсадида фермер хўжаликлари, соҳа вакиллари агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишиб, астойдил меҳнат қилдилар. Бугун ғалвирни сувдан кўтарадиган паллага келди. Ғаллани сифатли ўриб-йиғиб олишда 23 та отряд тузилган бўлиб, 23 та юқори унумдорли комбайн қатнашади. Семинарда ғалла ўримига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Вилоят ҳокими ғалла ўрими мавсумни сифатли ва барокотли якунлаш бўйича тавсия ва топшириқларини берди. –Қишлоқ хўжалигида илмга асосланиб, иш ташкиллаш керак, – деди вилоят ҳокими. – Шундагина фермерга манфаатли бўлади. Ғалладан 50 центнер ҳосил олганлар ҳеч қандай фойда кўрмайди, қилган сарф-ҳаражатини қоплайди холос. Ҳозирда даромад кўраман деган, 90-100 центнерни кўзлаб иш ташкиллаши керак. Пахтада ҳам шундай. Шунингдек, йиғилишда тегишли масъуллар мавсумда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот беришди. Вилоят ҳокими Ёзёвон тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида, қурилиш-бунёдкорлик ишларида анча илгарилаб кетганига алоҳида урғу берди. Пиллачиликда эришилган ютуқлар учун туман ҳокими Дилшоджон Джалиловга алоҳида миннатдорчилик билдирди. Қолган туманлар андоза олишлари кераклигини айтиб ўтди. Семинар давомида “Баҳромбек”, “Мезон” фермер хўжаликларида парваришланаётган пахта майдонлари кўздан кечирилди. Вилоят ҳокими пахтачиликда оқсаётган туманлар ҳокимларига “Мезон” фермер хўжалигига фермер хўжаликлари раҳбарларини олиб келиб, тажриба ўрганиб кетиш кераклигини таъкидлади. Фермер хўжалиги бошлиғи амалга оширган агротехник ишларини ўртоқлашди, доим бу соҳада қўлидан келадиган ёрдамини аямаслигини билдирди. Семинар якунида пиллачиликда эришилган ютуқлар учун соҳа вакиллари ва илғор пиллакорлар вилоят ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Иштирокчиларга тўкин дастурхон атрофида ош тортилди. Худо хоҳласа, туманимизда ғалла ўрим-йиғимида тизимли ишлар ташкилланиб, ғалла–2025 мавсуми шартнома режаси ҳам вилоятда биринчилардан бўлиб,  бажарилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz