Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

412025-07-17 21:56

Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари эътиборда — Қува туманида сайёр қабул ўтказилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798115320.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798116515.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798118905.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798120100.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798121295.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798123685.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798126075.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094561798127270.jpg
Қува туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммо ва таклифларни тўғридан-тўғри ўрганиш ҳамда ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори ҳамда Қува тумани ҳокими иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда туманда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам фаол иштирок этди. Сайёр қабул давомида ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари турли соҳалардаги муаммолари ва таклифлари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди. Хусусан, уй-жой, соғлиқни сақлаш, таълим, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, оилавий шарт-шароитлар, фарзандлар таълими ва бошқа долзарб масалалар кўтарилди. Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ва яқинларини иш билан таъминлаш масаласи алоҳида эътиборга олинди. Бу борада туман ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар ва хусусий секторлар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилди. Қабул давомида ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, вақт талаб қилувчи масалалар эса назоратга олиниб, мутасадди идоралар зиммасига аниқ вазифалар юкланди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz