Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик саноат зонасида фойдаланишга топширилган янги корхонада сифатли ва ҳамёнбоп мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

 2023-05-08 14:58:35    110

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги “Тожик” кичик саноат зонасида “Шукрона мебель файз” мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Янги корхона фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров, ҳоким ўринбосарлари, ижтимоий соҳа муассасалари раҳбарлари, нуронийлар иштирок этди.
Туман ҳокими тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишда кичик саноат зоналари алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, туманда ёшлар иштирокидаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, саноат маҳсулотлари тури ва ҳажмини кўпайтириш мақсадида “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш турган 15 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилиб, тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари жойлаштирилмоқда.
Мазкур кичик саноат зонасида қарийб 109 миллиард сўмлик 50 та лойиҳа амалиётга тадбиқ этилмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1 минг 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.
Бугун фойдаланишга топширилган янги корхонада ҳам 10 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада бир ойда ўртача 500 миллион сўмлик 100 турга яқин сифатли ва ҳамёнбоп мебель маҳсулотлари тайёрланмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, тиббиёт муассасалари, офисларни жиҳозлаш учун мўлжалланган мебеллар тўпламлари, ўқув анжомлари, эшик-ромлар, меҳмонхона ва ошхона жиҳозлари туманда қурилаётган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларига етказиб берилмоқда.