Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди

 2023-05-17 13:19:59    109

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда. 
Бугун ҳам туман ҳокимлиги, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъуллари бир гуруҳ бемор ва имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. 
Жумладан, “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғини Пиртак қишлоғида яшовчи Ҳусанжон Ёқубов ва Тожинса Жумабоева йўқланиб, уларга замонавий ногиронлик аравачалари топширилди.
Жараён давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатлигини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида юртимизда салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шу куни 10 нафар имконияти чекланган тумандошларимизга ногиронлик аравачалари етказиб берилди. Туманда бу каби хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда.