Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” асосида 63-қишлоқ оилавий поликлиникаси мукаммал таъмирланади

 2023-05-19 15:58:46    128

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалари ҳал этилмоқда. 
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
“Қурбонқашқар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 63-қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳудуддаги қарийб 11 минг 500 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади.
Таъмирталаб ҳолатга келиб қолган поликлиника биносини мукаммал таъмирлаш бўйича илгари сурилган ташаббус 3 минг 588 та овоз тўплади.
Президентимиз қарори асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш ва поликлиника биносини мукаммал таъмирлаш учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилди.