Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори амалда: “Ғиждон” кўчалари ҳам равон бўлмоқда

 2023-05-31 16:36:04    115

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтирмоқда.
Ушбу қарор “Ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ички кўчаларни равон ва соз ҳолатга келтиришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалладаги Ислом Каримов кўчаси асфальтланиб, обод манзилга айланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳли мамнун бўлиб, ўз миннатдорлигини билдирмоқда.
Маҳалла ҳудудида қарийб 3 минг метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда. Айни мақсадлар учун 1 миллиард 670 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.