Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида кундузги болалар оромгоҳлари фаолият бошлади
2023-06-02 08:11:40 127
Болалар орзиқиб кутган ёзги таътил кунлари ҳам бошланди. Мавсумда Ўзбекистоннинг сўлим масканларида жойлашган соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек, мактаблар ва бошқа ўқув муассасалари қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳлар ўғил-қизлар ихтиёрида бўлади.
Жорий йилнинг 1 июнь кунидан Учкўприк туманидаги 6 та умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган кундузги болалар оромгоҳлари ўз фаолиятини бошлади.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан маълум қилишларича, жорий йил ёз мавсумида фаолият кўрсатадиган тумандаги кундузги болалар оромгоҳига 7—13 ёшли ўғил-қизлар жалб этилган. Мавжуд оромгоҳларда 2 мавсум давомида 600 нафардан зиёд ўқувчи ҳордиқ чиқаради.
Кундузги оромгоҳларда болажонлар мусиқа, санъат, расм чизиш, спорт билан шуғулланиши, китоб ўқиши, бичиш-тикиш билан машғул бўлиши ҳамда мароқли дам олиши учун барча шароит яратилган.
Хусусан, тумандаги 22-умумий ўрта таълим мактаби қошида ташкил этилган “Қалдирғоч” кундузги болалар оромгоҳи 100 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олди. Оромгоҳ очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров ва сектор раҳбарлари иштирок этди. Улар болажонларга мазмунли ва мароқли ҳордиқ тилаб, бадиий китоблар ҳамда спорт анжомларидан иборат эсдалик совғаларини топширди.