Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда ишлаб чиқарилаётган сумкалар хорижга экспорт қилинмоқда

 2022-09-24 15:36:06    212

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани Бегмурод қишлоғидаги «Golden leaf charm» масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва ўзига хос дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Аёллар, болалар ва спорт сумкалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ривожида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, хусусан, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор муҳим омил бўлаётир.
Корхона жамоасининг янги лойиҳалар устида изланиши, ички имкониятлар ҳисобидан қарийб 6 миллиард сўм маблағ жалб этилиб, техник-технологик ўзгаришлар амалга оширилиши ўз самарасини бермоқда. 
Корхонада дастлаб 25-30 турдаги сумкалар тикилган бўлса, бугунги кунда бу ерда сифат ва дизайнда хорижникидан қолишмайдиган 250 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда.
Корхона йилига 50 минг дона ёки 19 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.
Қишлоқ маркази, Қўқон ва Тошкент шаҳарларидаги жамият савдо дўконлари доимо гавжум. Улгуржи харидорлар орасида хорижлик мижозлар ҳам талайгина.
Бичув, тўқув, қадоқлаш цехларида 80 нафар хотин-қиз меҳнат қилаётган корхона маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинади.