Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёжманд аёлнинг мурожаати асосида 100 дона шифер олиб берилди

 2023-05-02 17:45:18    104

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.
Ўз навбатида, сектор раҳбарлари томонидан ана шундай қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз муддатида ижро этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. 
“Катта қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мамлакатхон Раҳмонова эҳтиёжманд оилалар қаторида туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг доимий эътиборида туради.
Боқувчисини йўқотган аёлга маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва ҳокимлик кўмагида янги уй тикланмоқда. Куни кеча бу хайрли ишларнинг давоми сифатида унинг мурожаати асосида янги хонадоннинг том қисмини ёпиш учун 100 дона шифер етказиб берилди.