Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ватан олдидаги бурчини бажариш чоғида вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари йўқланди
2023-05-10 17:17:09 102
Мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлиги, кўп миллатли халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган осойишталик посбонлари оилалари холидан хабар олиш давлатимизнинг доимий эътиборда.
Учкўприк туманида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қуролли Кучларимизда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари холидан хабар олинмоқда.
Туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими ва жамоатчилик вакиллари Учкўприкнинг мард фарзанди, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган Юнусжон Охунов хонадонида бўлиб, унинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди, пул маблағлари ва эсдалик совғаларини топширишди. Мард ўғлонни камолга етказган онасига миннатдорлик билдирилди.
Ҳарбийларнинг оилаларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда.