Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

 2023-05-10 17:20:34    111

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Танловнинг туман босқичида умумтаълим мактабларининг 7-9-синфларда таҳсил оладиган ўқувчилардан иборат жамоалари иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати жамоаси биринчи, 29-умумтаълим мактаби жамоаси иккинчи, 19-умумтаълим мактаби жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Танловнинг туман босқичи ғолиблари 1-ўрин учун 100 миллион сўм, 2-ўрин учун 75 миллион сўм, 3-ўрин учун 50 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Тадбирда, шунингдек, танлов ғолиби бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларига туман ҳокимлиги, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, касаба уюшмалари туман кенгашининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун, ушбу танлов Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб вазирликнинг ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади. Рўйхатдан ўтган мактаб ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади. Ҳар бир мактаб терма жамоаси 7-9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.
Хорижий тилларни билиш даражасини аниқлашга қаратилган синов тестлари халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та топшириқдан иборат бўлади. Умумий натижаларга кўра, мактаблар орасидан баллар кетма-кетлигида ғолиблар аниқланади.