Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори асосида “Олтин водий” кўчалари асфальтланиб, равон бўлмоқда

 2023-05-13 09:35:57    127

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 
Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.
“Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалладаги Қақир ва Қумбости қишлоқларининг ички кўчалари асфальтланиб, обод манзилга айланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳолиси мамнун бўлиб, ўз миннатдорлигини билдирмоқда.
Маҳалла ҳудудида 3 минг метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда. Айни мақсадлар учун 1 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.