Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида Меҳрибонлик уйи битирувчисига янги хонадон топширилди

 2023-06-01 18:19:10    124

PDF yuklash
Chop etish


Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган учкўприклик Азизхўжа Акрамовга янги хонадон тантанали топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров, Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси масъуллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  
Азизхўжа Акрамов 1993 йилда Учкўприк туманида туғилган, тақдир тақазоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиб, Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия олди. 
Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ижроси доирасида Учкўприк туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу қарорларга асосан меҳрибонлик уйлари битирувчиларини, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойли қилиш, муайян даромадли иш билан таъминлаш вазифаси ҳокимликлар зиммасига юклатилган.  Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан Азизхўжа Акрамовга Қўқон шаҳридан янги уй учун ордер ва ушбу хонадон калити тантанали равишда топширилди. Эътиборлиси, хонадон ҳокимлик томонидан барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан таъминланди. 
Юқоридаги қарор ижроси доирасида жорий йил якунига қадар Учкўприк туманида меҳрибонлик уйларининг 11 нафар битирувчиларига уй-жойлар ажратилиши режалаштирилган.