Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Болаларга беринг дунёни!” – Учкўприк туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

 2023-06-01 18:20:11    161

PDF yuklash
Chop etish


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки кайфиятда, болаларга хос самимий руҳда нишонланади. 
Учкўприк туманида ҳам ушбу сана муносабати билан туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари таклиф этилди. 
Эртамиз давомчилари бўлган болажонларнинг бугунги қувончига сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлди. 
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Аброржон Асқаров юртимизда ёш авлод камолоти учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани, ҳаттоки энг чекка қишлоқларда ҳам шаҳарлардагидан қолишмайдиган замонавий боғчалар, кўркам мактаблар, маҳаллаларда болалар майдончалари барпо этилаётганини таъкидлади.
Байрамона безатилган саҳна жажжи болажонларнинг ўйин-кулгуларига тўлди. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, концерт дастурлари, бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, қувноқ рақслар нафақат жажжи болажонлар, балки бошқа иштирокчилар қалбига ҳам олам-олам қувонч бағишлади.
Тадбирда иштирок этган 300 нафарга яқин болажонларга туман ҳокимлиги ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмасининг байрам совғалари улашилди. 
Дарҳақиқат, оиланинг қувончи фарзанд билан. Байрамлар ҳам болалар билан тотли. Уларнинг хурсандчилиги барчамизнинг бахтимиз, уларнинг қувончи бизнинг ҳам қувончимиздир.