Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2021-03-29 12:53:11    692

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида маиший хизмат ва мавдо соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган фуқаролар Усмонали Сиддиқов ва Умархўжа Олимовнинг видео мурожаати эълон қилинди. Унда Учкўприк тумани ҳокимининг 2018 йил 6 сентябрдаги 13/40-сонли қарори асосида туман марказидан ўтган йўлни кенгайтириш мақсадида иккала тадбиркорнинг “қизил чизиқ”даги дўконлари бузиб юборилгани ва ўрнига ер майдони ажратиб берилмагани таъкидланган.

Учкўприк тумани ҳокимлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Айни вақтда туман ҳокимлиги, кадастр, архитектура бўлимлари мутахассислари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, юқоридаги мурожаатни ҳар томонлама ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш давомида ҳар иккала тадбиркор билан ҳам учрашилиб, ҳақиқатан ҳам муаммолари мавжуд бўлса, уларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.