Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

 2022-11-30 20:43:16    171

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қайд этилишича, франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:

•  суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;

•  рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.

Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.

 

Шукуржон УСМОНОВ,

Учкўприк тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи