Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фаол ва фидойи ходимларга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди
2022-12-06 16:15:26 185
Учкўприк туманида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари ўз эгаларига топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 ноябрдаги фармонига асосан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Учкўприк туманида ҳам мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу эсдалик нишон билан тақдирланди.
Бугун туман ҳокимлигида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган 120 нафар фаол ва фидойи тумандошларимизга нишонларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров тадбир иштирокчиларини бош қомусимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлаб, янги Ўзбекистоннинг тараққиётида барчага муваффақиятлар ёр бўлишини тилади ҳамда мукофотларни тантанали тарзда ўз эгаларига топширди.
Ўз ўрнида, тақдирланган юртдошларимиз ҳам ушбу эътироф уларга масъулият юклаши баробарида, юртимиз тараққиёти йўлида янада самарали меҳнат қилиши учун янги куч ва ғайрат улашишини таъкидлашди.