Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ташаббусли бюджет: маҳаллада янги сув минораси ўрнатилиб, қарийб 3 минг метр ичимлик сув тармоғи тортилди
2022-12-13 15:30:06 148
Мамлакатимизда ташаббусли бюджет жараёни натижалари бўйича амалга оширилаётган ишлар жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммоларни ечилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учкўприк туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.
“Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Ҳудуддаги Пастки дашт маҳалласи аҳолисини узоқ йиллардан бери ичимлик сув муаммоси қийнаб келарди. Маҳаллада яшовчи фуқаролар ичимлик сувини қарийб икки километр масофадан ташиб келган. Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида бу муаммо аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун 700 миллион сўм маблағ ажратилиб, янги сув минораси ўрнатилди ва қарийб 3 минг метр ичимлик сув тармоғи тортилди. Натижада ҳудуддаги 200 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб борди.