Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янгиқишлоқ” маҳалласидаги эҳтиёжманд хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди

 2023-03-10 22:18:45    264

PDF yuklash
Chop etish



Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари топширилди.

 

Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилди.

 

Мазкур маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар давомида Жумагул Ашуралиев ва Мунаввархон Қосимхўжаева “Аёллар дафтари”га киритилган.

 

Ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тикув машинаси олишда кўмак сўраган хотин-қизларнинг мурожаати ечими узоққа чўзилмади. Туман ҳокимлиги ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази вакиллари томонидан уларга замонавий тикув машиналари етказиб берилди.