Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: Шўх қишлоғида 3 минг метрдан зиёд ички йўллар асфальтланди

 2023-03-11 16:08:16    126

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалар ҳал этилмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Шўх қишлоғи аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Мазкур қишлоқ ҳудудидаги ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун ушбу муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Қишлоқ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган ташаббус 13 минг 658 та овоз тўплади. Ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, Ўзбекистон, Ибрат, Ал-Фарғоний кўчаларининг 3 минг 66 метр қисмига асфальт ётқизилди.