Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

 2023-03-14 16:28:34    271

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи-мураббийлари ўртасида Касаба уюшмаси кубоги учун спорт мусобақалари ўтказилди. 
Мусобақанинг очилиш маросимида туманда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар, айниқса, аёлларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
“Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида ўтказилган мусобақада спортнинг волейбол, мини футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича 860 нафар ўқитувчи-мураббийлар беллашди. 
Мусобақалар якунида, ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ғолибликни қўлга киритган 1-, 9-, 21-, 24-, 34-, 36- ва 56-умумий ўрта таълим мактаблари спорт жамоалари мусобақаларнинг вилоят босқичида иштирок этади.