Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Учкўприк тумани ҳокимлигига қуввати 25 кВт бўлган 50 дона қуёш панеллари ўрнатилмоқда
2023-03-23 10:33:09 144
Бугунги кунда мамлакатимизда энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биринчи навбатда бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш топшириғи берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк туманида корхона ва ташкилотларни узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида биноларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Шу кунга қадар Учкўприк туманида 32 та хонадон, 10 та давлат идораси, 6 та ижтимоий соҳа объектлари ва 5 та тадбиркорлик субъектларига қуёш панеллари ўрнатилди.
Айни вақтда туман ҳокимлигига умумий қуввати 25 кВт бўлган 50 дона қуёш панеллари ўрнатиш ишлари давом этмоқда.