Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида Маънавият фестивали

 2023-04-01 15:07:17    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида Маънавият фестивали ўтказилмоқда. Унда пойтахтимиздан келган таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолари иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказилади. Мазкур тарихий воқеага туманимизда ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда аҳолининг барча қатламлари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.  
Учкўприк тумани ҳокимлигида тарғибот гуруҳи билан ижодий учрашув ва концерт дастури ўтказилди. Унда туманимизга маънавият карвони бўлиб пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, эл ардоғидаги ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари ва сўз усталари ўзларининг чиқишлари билан барчага байрамона кайфият улашди.
Шунингдек, театр ва кино актёри Баҳодир Нишонов, тарих фанлари номзоди Искандар Ҳаитов ва бошқалар янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидлашди. “Мaърифaт” тaрғибoтчилaри жaмияти aъзoлaри учкўприкликлaрни 30 aпрeль сaнaсидa бўлиб ўтaдигaн рeфeрeндумдa фaoл иштирок этишгa чaқиришди.