Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Маънавият фестивали маҳаллаларда давом этмоқда

 2023-04-01 15:07:53    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк тумани маҳаллаларида "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида ўтказилаётган Маънавият фестивали давом этмоқда.
Тошкент шаҳридан ташриф буюрган илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод вакиллари, маънавият тарғиботчилари туманимиз маҳаллалари бўйлаб аҳоли вакиллари билан учрашмоқда. Улар иштирокида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
"Бегобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкилланган маданий-маърифий тадбирда ҳам инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлиги, у эса янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топганлиги қайд этилди. Барча 30 апрель куни ўтказиладиган сиёсий тадбир – референдумда фаол қатнашишга чақирилди. Таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ва концерт дастури эса тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.
Мазкур тадбирлар доирасида маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниши режалаштирилган.