Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ташаббусли бюджет самараси: 60-оилавий поликлиника биноси мукаммал таъмирланмоқда

 2023-04-03 14:20:58    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалари ҳал этилмоқда. Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.


“Султон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 60-оилавий поликлиника биноси 1965 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Бугун ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди. Оилавий поликлиника биносини мукаммал таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 4 мингдан зиёд овоз тўплади. Ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда оилавий поликлиника биноларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.