Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли ўтказилди
2023-04-15 10:59:57 172
Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо мажмуаси очиқ саҳнида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Ёқутхон Ёдгорова, Ўзбекистон санъат ва маданият институти Қўқон минтақавий филиали талабаси Аслбек Обидов мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида жадал ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этиб, Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошаётгани, ёшлар билан бевосита боғлиқ 6 та модда қўшилаётгани таъкидланди.
“Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева ҳамда “Рухсор” телерадиоканалининг таниқли ижодкорлари ҳам ўз чиқишларида ёшларни муҳим сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасликка чорлади.
Гала-концерт давомида вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар, эстрада хонандаларининг мусиқий чиқишлари ёшларга байрамона кайфият улашди.