Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳайит байрами арафасида 450 дан зиёд эҳтиёжманд оилага саховат ёрдами кўрсатилди

 2023-04-18 14:29:24    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Муборак Рамазон ойида Учкўприк туманида ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак берилмоқда.
Ҳайит байрами арафасида эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашиш мақсадида ана шундай хайрли тадбирлардан бири амалга оширилди. Туман ҳокимлиги вакиллари томонидан нуронийлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди.
Шу куни кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 450 дан зиёд хонадонга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди кўмагида амалга оширилаётган бу каби хайрли тадбирлар орқали боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга қувонч улашилмоқда. 
Фуқароларимиз байрам кунларида ана шундай эзгу ишларга бош қўшган саховатпеша инсонларга самимий миннатдорлик билдириб, ўз дуоларида эл-юртимизга тинчлик, юртдошларимизга омонлик, Юртбошимизга мустаҳкам саломатлик тилади.