Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида меҳрибонлик уйининг яна бир битирувчисига янги хонадон топширилди

 2023-05-14 18:02:48    106

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида меҳрибонлик уйи битирувчиси Мафтунахон Абдураҳмоновага янги хонадон калити тантанали топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров, Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси масъуллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  
Мафтуна Абдураҳмонова 1998 йилда Учкўприк туманида туғилган, тақдир тақазоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиб, Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия олди, касб-ҳунарли бўлди. 
Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ижроси доирасида Учкўприк туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу қарорларга асосан меҳрибонлик уйлари битирувчиларини, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойли қилиш, муайян даромадли иш билан таъминлаш вазифаси ҳокимликлар зиммасига юклатилган.  Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан Мафтуна Абдураҳмоновага янги уй учун ордер ва ушбу хонадон калити тантанали равишда топширилди.  Эътиборлиси, хонадон ҳокимлик томонидан барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. 
Юқоридаги қарор ижроси доирасида 2023 йилда Учкўприк туманида меҳрибонлик уйларининг 11 нафар битирувчиларига уй-жойлар ажратилиши режалаштирилган.