Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Президент қарори амалда: “Боғибўстон”да қарийб 3 минг метр масофадаги йўлларни асфальтлаш ишлари бошланди
2023-05-27 12:03:03 101
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишлар туманимизнинг чекка ҳудудларида ҳам салмоқли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
“Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалладаги қарийб 3 минг метр масофадаги ички кўчаларни асфальтлаш ишлари бошланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари маҳалла аҳолисининг хурсандчилигига сабаб бўлмоқда.