Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Элёржон Абдуллаев хонадонида 5 сотихли иссиқхона ташкил этиб, бир мавсумда 80 миллион сўм даромад олди
2023-05-30 16:50:05 105
Учкўприк туманининг марказдан ўн беш чақирим олисда жойлашган “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томорқадан самарали фойдаланиш борасида ўзига хос тажриба мактаби яратган. Маҳалла аҳолисининг аксарияти ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топиш ҳадисини олган.
Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фодаланиш бўйича ўтказилган семинарда ҳам маҳалла аҳлининг миришкорлиги яна бир карра эътироф этилди.
Фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўмак бериш ва бу орқали аҳоли даромадларини янада ошириш мақсадида ташкилланган семинарда соҳа мутахассислари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари дастлаб “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Элёржон Абдуллаев хонадонида бўлиб, бу ерда томорқадан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Ушбу хонадон соҳиби ўз томорқасида 5 сотихли иссиқхона ташкил этиб, помидор етиштиришни йўлга қўйган. Ҳар қарич ердан унумли фойдаланган Абдуллаевлар оиласи ўтган мавсум давомида 80 миллион сўм даромад олди. Миришкор оила соҳиблари бу йил ушбу дорамадни икки ҳисса оширишни кўзлаб астойдил меҳнат қилишмоқда.
Семинар давомида “Наврўз", “Қораянток", "Чанг" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги томорқа эгалари ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.