Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида китоб ярмаркаси ташкилланди

 2024-04-24 14:21:31    2065

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманидаги корхона ва ташкилотларда, умумий ўрта таълим мактабларида китоб ярмаркалари ўтказилмоқда.
Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур ярмаркаларда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган, таълим-тарбияга оид китоблар, дарсликлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари арзонлаштирилган нархларда таклиф этилмоқда.
IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган бу каби китоб ярмаркаларининг навбатдагиси “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ташкилланди.
Аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида китобга меҳр уйғотиш, энг сара асарларни ўқувчиларга етказиб бериш, ҳар бир инсонга мутолаа завқини бахш этиш мақсадида ташкилланган ярмарка давомида китобхонлик кенг тарғиб этилиб, марказга ташриф буюрган ҳар бир фуқарога бепул китоблар совға қилинди.