Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ – ВАТАНГА, МИЛЛАТГА ЭҲТИРОМ

×

 2020-02-09 16:32:20    1143

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиздаги барча таълим муассасаларида шеърият мулкининг султони, буюк мутафаккир ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

45-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Навоий гулшани” деб номланган адабий тадбир ўқувчиларнинг шеърий чиқишлари билан бошланди. 

Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилрабо Отажонова бошчилигида ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, саҳна кўринишлари, Навоийнинг ғазалу рубоийлари, шоир ғазаллари асосида ижро этилган куй ва қўшиқлар, ижодкор ёшлар мушоираси тадбирга ўзгача файз бағишлади. 

34-умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижроси доирасида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Шеърият мулкининг султони” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳазрат Навоийнинг “Ҳамса”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Ҳайрат ул-аброр”, “Мезон ул-авзон” “Тарихи мулуки Ажам”, “Мажолис ун-нафоис”, “Муншаот”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насоим ул-муҳаббат”, “Девони Фоний” каби бебаҳо, ўлмас, бетакрор, бой ва серқирра ижоди нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон халқлари адабиётининг ҳам ажралмас бир бўлагига айлангани таъкидланди.

Буюк мутафаккирга эҳтиром сифатида маданий-маърифий тадбирда иштирок этган ўқувчилар улуғ бобокалонимиз Мир Алишер Навоийнинг ғазалларини ёддан ўқиб бердилар.

55-умумий ўрта таълим мактабида ҳам Навоийнинг ижодий меросини ўрганишга бағишланган адабий кеча ўтказилди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Дилоромхон Қўшақова, Санобархон Боева ташаббуси билан ташкилланган тадбир давомида ҳазрат Алишер Навоийнинг асаридан парчалар қўйилиб, ғазаллари билан айтилувчи қўшиқ ва шеърлар ижро этилди.

Таъкидлаш керакки, она тилимизга муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳар биримиз онгу шууримиз, юрагимизга, аввало, Навоий асарлари билан кириб келган.

Буюк мутафаккир бобомиз меросини қанчалик кўп тарғиб этсак, миллий маънавиятимизни юксалтириш, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришга ҳисса қўшган бўламиз.