Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ – МУҲОФАЗАДА

×

 2020-02-03 16:56:09    1224

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналар ва болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори, тиббиёт бирлашмаси бош врачи ва унинг ўринбосарлари, репродуктив саломатлик бўйича масъул шифокорлар, патронаж ҳамширалар, туғруқ ёшидаги аёллар ва қайноналар иштирок этди.

Тадбир аввалида Учкўприк тумани хокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Холмирзаева аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларнинг репродуктив саломатлигини мониторинг қилиш, оилаларнинг тиббий маданиятини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш борасидаги ишларнинг ҳолати юзасидан ахборот берди.

Туман прокурори А. Тўхтасинов Ўзбекистон Президенти томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, бундай ёрдамнинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилганлигини таъкидлади.

Туман ҳокими ўринбосари Ш. Позилов она ва бола саломатлигини асраш, аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофазалаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Шундан сўнг, Қўқон шаҳар 1-оилавий поликлиникаси акушер-гинекологи М. Муратаева ҳомиладорлик даврида аёлларда кечадиган ўзгаришлар, уларнинг овқатланиш тартиби, витаминларга бўлган эҳтиёжи, руҳий ҳолати ҳамда оғир жисмоний меҳнатни чегаралаш хусусида гапирди.

Қўқон шаҳар 7-оилавий поликлиника педиатри М. Абдусалимова  гўдаклар ўлимини олдини олиш борасида онанинг ҳомиладорлик даврида ҳамда чақалоқликнинг илк кунларида аҳамият берилиши лозим бўлган ҳолатларга тўхталиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, хотин-қизлар ва фарзандлар соғлиғи ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти даражасини кўрсатувчи муҳим омил ҳисобланади. Миллат генофондини сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳам айнан шу жиҳатга боғлиқ. Шу боис республикамизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида доимий диққат марказида туради.

Ушбу бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида умумий амалиёт шифокори билан бир қаторда олдинлари мавжуд бўлмаган педиатр, терапевт, гинеколог, стоматолог, УТТ шифокори каби тор соҳа мутахассислари фаолияти йўлга қўйилгани аҳолининг малакали тиббий ёрдамдан фойдаланишида муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга, бирламчи тиббий-санитария муассасаларида “Аёллар маслаҳатхонаси”, кўп тармоқли марказий поликлиникада “Перинатал скрининг хоналари” фаолият юритаяпти.

Сўнгги уч йил ичида мамлакатимиздаги барча туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги перинатал скрининг хоналари замонавий ультратовуш таҳлил аппарати билан жиҳозланди. Натижада барча ҳомиладор аёлларни скрининг билан қамраб олиш имконияти яратилди.

Хусусан, туманимизда ҳам кўп тармоқли марказий поликлиника қошида перинатал скрининг хонасида 2019 йилда 4176 нафар ҳомиладор аёллар бирламчи скрининг текширувидан ўтказилиб, улардан 17 нафарида нуқсонли ҳомила аниқланган. Иккинчи скринингдан 1383 нафар, учинчи скринингдан 776 нафар ҳомиладор аёллар ўтган. Скрининг текшируви натижасида аниқланган 32 нафар нуқсонли ҳомила муддатидан олдин тўхтатилган.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.