Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА БАРЧА МАСЪУЛ

×

 2020-02-01 17:26:34    1109

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда туман прокурори А.Тўхтасинов, туман ҳокими ўринбосари Ш.Позилов, ички ишлар бўлими раҳбарлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Йиғилишда ўтган йил давомида туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Умумий жиноятлар сонини камайтиришда Президентимиз ташаббуси билан яратилган янгича тизим — ҳокимлик, прокуратура ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар яхши самара бераётгани эътироф этилди.

Йиғилишда шу каби энг муҳим вазифалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар кенг ва атрофлича муҳокама қилиниб, хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган айрим ходимлар фаолиятига нисбатан танқидий баҳо берилди.

Шу билан бирга, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, бошқаларга ўрнак бўла олган ходимлар тақдирланди.