Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШОҲЛАРНИНГ ШОИРИ ВА ШОИРЛАРНИНГ ШОҲИ

×

 2020-02-14 15:31:49    1266

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиздаги барча таълим муассасаларида мумтоз адабиётимизнинг йирик вакили, буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, тарихчи, географ, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

36-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фани тўгараги аъзолари томонидан “Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз” номли адабий кеча ташкилланди.

Тадбирда таъкидланганидек, Бобур ўз асарлари билан ўзбек адабиёти ва тили ривожига, юксалишига муносиб ҳисса қўшди. Ўзбек маданияти ва тили тарихини ўрганишда “Бобурнома” бебаҳо хазинадир. “Бобурнома” ХV-ХVI асрнинг муҳим воқеаларини бадиий акс эттирган прозанинг қимматли намунасидир.

“Бобурнома” қомусий характердаги асарлардан бўлиб, унда илм-фан, урф-одат, ижтимоий-сиёсий, табиий этнографик билимлар моҳирлик билан ифодаланган. Асар жаҳон адабиёти дурдонаси ҳисобланади.

Тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар Бобурнинг ҳаёт йўли, унинг ватанпарварлиги, ижоди, комилликка ундовчи асарлари, бетакрор шеърияти, у илгари сурган ғояларнинг ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида сўз юритишди. “Бобурнома“ асари тўғрисида қизиқарли ва тарихий маълумотлар беришди. Бобур ғазал ва рубоийларидан ёд айтишди. Шиор ҳаётига оид саҳна кўринишлар намойиш этишди.