Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-02-27 11:38:36    1135

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳисобидаги маҳкумлар, низоли оилалар вакиллари, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар, шунингдек, илгари судланган шахслар иштирокида очиқ суд мажлиси ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва суд раислари иштирокида 265 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Кўтарилган масала ва муаммоларни шу ернинг ўзида бартараф этиш чоралари кўрилди. Туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ушбу шахсларнинг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш, ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартириш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берди. Шунингдек, тадбир давомида ушбу шахсларга мураббийлар бириктирилди.

Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди раиси Нодиржон Мирзажонов жамоатчилик иштирокида сайёр суд ўтказиб, бир қатор ишларни кўриб чиқди. Хусусан, Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, моддий зарарни қопламагани учун Қирқ қишлоғида яшовчи Т. Х.га нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинди.

Шунингдек, очиқ суд мажлиси давомида ижобий ҳулқи билан ажралиб турган, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган пробация махсус ҳисобидаги айрим маҳкумлар муддатидан аввал белгиланган жазони ўташдан озод қилинди.

Учкўприк туман маъмурий суди раиси К. Раҳимов жамоатчилик иштирокида сайёр суд ўтказди. Унда туман ИИБ ХПБ томонидан майда безорилик содир этганлиги учун Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси тартибида тайёрланган суриштирув ҳужжатлари ва расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида бир гуруҳ фуқароларнинг иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Уларга суд қарори асосида маъмурий қамоқ ва маъмурий жарима жазолари тайинланди.