Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

×

 2020-02-27 11:54:02    1010

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 28 февраль куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида VI чақириқ халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Учкўприк туманида 2019 йил давомида содир этилган жиноятлар, уларнинг олдини олиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокуратурасининг ахбороти.

2. А-373 Қўқон-Фарғона йўлининг туман марказидан кесиб ўтувчи 3 километри таъмирланиши муносабати билан Учкўприк тумани ҳокимлиги биносига тегишли қисмини ободонлаштириш, ички тартибни ўрнатиш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

3. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишларнинг бориши юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Позиловнинг ахбороти.

4. Халқ депутатлари туман Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг “Халқ депутатлари туман Кенгашининг айрим депутатларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш ҳақида”ги масала юзасидан ахбороти.

5. Депутатларнинг халқ депутатлари туман Кенгашининг намунавий Регламентида белгиланган талаблар ҳамда депутатлик аҳлоқ-одоб қоидаларига риоя этишлари, шунингдек, Кенгашнинг ҳар бир чақирилган сессиясига мунтазам қатнашиб боришлари ва Кенгаш томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришлари тўғрисида.