Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧКЎПРИК ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-02-29 14:08:39    1014

PDF юклаш
Чоп этиш


28 февраль куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Учкўприк тумани кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Маҳмудалиев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидан Учкўприк туманида 2019 йил давомида содир этилган жиноятлар, уларниНГ олдини олиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи бўйича туман прокуратурасининг ахбороти, А-373 Қўқон-Фарғона йўли “Қўқон-Бувайда” шохобчасининг туман марказидан ўтувчи 3 км қисми таъмирланиши муносабати билан туман ҳокимлиги биноси атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишларнинг бориши юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Позиловнинг ахбороти, Халқ депутатлари туман Кенгашининг намунавий Регламентида белгиланган талаблар ҳамда депутатларнинг депутатлик аҳлоқ-одоб қоидаларига риоя этишлари, шунингдек, Кенгашнинг ҳар бир сессиясида мунтазам қатнашиб боришлари ва Кенгаш томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришлари тўғрисидага масалалар ўрин олди.

Кун тартибидаги биринчи масала, туманда қонунийлик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят прокурори Аҳмаджон Тўхтасинов маъруза қилди. У 2019 йил давомида туман прокуратураси томонидан асосий эътибор туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жамият ва давлат манфаатларини, фуқароларнинг конституция ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, айниқса, Президент қарорлари, фармонлари ва топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Туман прокурорининг қайд этишича, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган даврда мансабдор шахсларнинг 99 та қарорлари қонунга зид бўлгани сабабли бекор қилинди ва қонун талабига мувофиқлаштирилиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 191 нафар шахс интизомий, 72 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилди.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг  636 та мурожаати бевосита прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг 166 таси қаноатлантирилди.

Туман прокуратураси томонидан 2019 йил барча соҳаларда ўтказилган текширишлар натижасига кўра 270 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 789 нафар шахс, шу жумладан, 81 та юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Позилов “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишларнинг бориши тўғрисида ҳисобот берди.

Ҳисоботлар юзасидан депутатлар таклиф ва тавсиялар билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.