Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАР БИР АЁЛ ЭЪТИБОРДА

×

 2020-03-08 22:00:31    979

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 8 март куни Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқхона мажмуасида бўлиб, ходимларнинг меҳнат шароитлари билан яқиндан танишди, беморлар ҳолидан хабар олди ҳамда уларни Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин қутлади.

Баҳорнинг илк айёми – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни туманимизда ҳам кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан кенг нишонланмоқда.

Мунис опа-сингилларимизнинг аксари байрамни файзли хонадонларида, тўкин дастурхон атрофида қарши олишмоқда. Лекин шундай соҳа вакиллари борки, уларнинг тақвимида “дам олиш куни”, “байрам” деган алоҳида қайдлар йўқ. Улар – тиббиёт ходимлари, саломатлигимиз посбонларидир. Эгнига оппоқ либос кийган шифокор аёлларнинг аксари бугунги байрамни ўз яқинлари даврасида эмас, иш жойида – беморлар дардига даво излаш, улар қалбига малҳам бўлишдек эзгу юмуш билан ўтказмоқдалар.

– Сўлим баҳор фаслининг гўзал байрамларидан бири бўлмиш 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан сизларни чин қалбимиздан табриклаймиз. Ҳар бир хонадонда бахт, тинчлик-тотувлик, хотиржамлик ҳукмрон бўлишида азиз аёлларимизнинг ўрни катта, – деди туман ҳокими. – Халоватидан кечиб, қувончли кунларда ҳам ўз бурчини сидқидилдан адо этаётган сиздек фидойи опа-сингилларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Байрам барчангизга муборак бўлсин!

Акмалжон Маҳмудалиев беморлар билан ҳам самимий суҳбатлашди, уларни оналик бахти билан қутлади, байрам совғаларини улашди.

Ҳар бир байрам қаҳрамонига гуллар тутилди. Шифокор ва беморларга Ёшлар иттифоқи, "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси ва "Ишонч" кредит савдо марказининг совғалари топширилди.

Бу ўзига хос тадбир гўзал ва латофатли опа-сингилларимизнинг кўнглига баҳорий илиқлик, байрамона шукуҳ олиб киргани, шубҳасиз.