Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2,5 МИНГ ДОНА ТИББИЙ НИҚОБ БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ

×

 2020-03-29 13:35:21    1027

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз аҳолиси бошидан синовли кунларни ўтказаётган бир пайтда туманимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар кун сайин ортиб бормоқда.

Ўз навбатида, кўчма дорихона масъуллари аҳолига коронавирус пандемияси тарақалишини олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш, ҳеч қандай сабабларсиз кўчага чиқмаслик, инфекциядан ўзини ва яқинларини ҳимоя қилишда тиббиёт ходимлари маслаҳатларига қатъий амал қилиш, зарурат бўлиб кўчага чиққан тақдирда, албатта тиббий ниқоблардан фойдаланиш каби зарур тавсияларни ҳам бермоқда.

Бугун “Top viktory” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан туманимизда махсус кўчма дорихона шохобчаси ташкил этилди.

Кўчма дорихона шу куннинг ўзида туман марказида ва “Сариқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, аҳолига 2,5 минг дона бепул тиббий ниқоб тарқатди. Шунингдек, 15 мингта тиббий ниқоб арзонлаштирилган нархда сотилди.

Коронавирус пандемияси тарақалишини олдини олиш ҳамда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида кам таъминланган, кўмакка муҳтож, оиласида ногиронлиги бор ҳамда эҳтиёжманд оилаларга шахсий-гигиена воситалари, тиббий ҳимоя ниқоби, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар тарқатилди.

Ўз навбатида, кўчма дорихона масъуллари аҳолига коронавирус пандемияси тарақалишини олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш, ҳеч қандай сабабларсиз кўчага чиқмаслик, инфекциядан ўзини ва яқинларини ҳимоя қилишда тиббиёт ходимлари маслаҳатларига қатъий амал қилиш, зарурат бўлиб кўчага чиққан тақдирда, албатта тиббий ниқоблардан фойдаланиш каби зарур тавсияларни ҳам бермоқда.

Маълум бўлишича, айни пайтда “Top viktory” масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 минг дона антисептик воситалар, 5 минг дона бир марталик қўлқоплар, 50 мингга яқин тиббий ниқоблар захираси яратилган ва эртага туманимиз аҳолисига арзонлаштирилган нархда етказиб берилади.