Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИНИ БИРДАМЛИККА ЧАҚИРМОҚДА

×

 2020-03-29 13:40:10    994

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Учкўприк тумани кенгаши депутатлари хайрли тадбирни бошлаб беришди.

Мазкур хайрия акцияси доирасида депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолини эпидемияга қарши курашишда бирдамликка чақирмоқда.

Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилмоқда. Фуқароларга касалликни олдини олиш бўйича тушунтиришлар ҳамда дезинфекция ишларини амалга ошириш бўйича керакли тавсиялар берилмоқда. Бундан ташқари, нарх-наво ўсишининг олдини олиш мақсадида маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектлари иш фаолияти кўздан кечирилди. Ногиронлиги бўлган хонадонлар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, туман кенгаши депутатлари – Авазбек Раҳмонов, Шерали Қобилов, Замирахон Ўлжаева, Исроилжон Исақов сайловчилари хонадонларига бориб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш билан биргаликда, бугунги синовли дамларни баҳамжиҳатликда енгиб ўтиш учун имкон қадар уларни ўз уйларида қолишларига ундашди.

– Бугунги кунда биз депутатлар ҳар доимгидан ҳам кўпроқ аҳоли ёнида бўлишимиз ва уларни қўллаб-қувватлашимиз шарт, – дейди Исроилжон Исақов. – Чунки бу синовни муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, фақатгина бирлашиб енга оламиз. Барчани бирдамликка чорлаймиз.