Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-04-05 21:17:45    990

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “Келажаги буюк давлатда яшовчи камбағал оила ҳамон деворига таппи ёпмоқда!” сарлавҳали маълумот тарқатилди.

Ушбу маълумотда Учкўприк туманидаги қўли калта оилага ёрдам берилгани, аммо газдан маҳрум хонадон аҳли ҳали-ҳамон деворига таппи ёпаётгани қайд этилган.

Учкўприк тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Маълумотда келтирилган ҳолат туман ҳокимлиги, “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ “Учкўприктумангаз” филиали, “Собиржон” маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, суратда кўрсатилган хонадон Собиржон қишлоғида жойлашган. Хонадонда фуқаро Зуҳра Ўринова 2 нафар вояга етмаган фарзанди билан доимий истиқомат қилади.

Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати доимий назоратга олинган. Туман ҳокимлиги, сектор раҳбари – давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бир неча марта моддий кўмак кўрсатилган. Карантин даврида ҳам ҳомийлар кўмагида бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Зуҳра Ўриновага боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа белгиланган. Вояга етмаган фарзандлари учун ҳам мунтазам нафақа пули тўланади. 3 сотих томорқасига экин экиб, фойдаланиб келади. Шунингдек, чорва молларига ҳам эга.

Зуҳра Ўринованинг уйи жорий йилда Касаба уюшмалари федерацияси томонидан таъмирланадиган хонадонлар рўйхатига киритилган. Шу тариқа мазкур оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

“Учкўприктумангаз” маълумотига кўра, Учкўприк туманида табиий газ билан таъминланмаган 38047 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. Тумандаги 43562 та аҳоли хонадонлари шартнома асосида маиший газ баллонлари билан таъминланган.

Зуҳра Ўринованинг хонадони ҳам суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган ва газ баллон билан таъминланган.