Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ – ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ

×

 2020-04-16 11:29:27    1083

PDF юклаш
Чоп этиш


Имконият ва имтиёзлар яратилган жойда албатта, тараққиёт бўлади. “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳам бугун ривожланиш палласида бўлиб, ўтган давр мобайнида бу ерда 35 та инвестициявий лойиҳалар амалга оширилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 195,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 3,2 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Янги фойдаланишга топширилаётган корхоналарда ҳам сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Эркин иқтисодий зонада ташкил этилган истиқболли лойиҳалардан яна бири бир миллион долларга яқин инвестиция киритилган ”Ипчи зиё барака” масъулияти чекланган жамиятидир.

Маҳаллий хомашёдан сунъий ип ишлаб чиқариш борасида олиб борилган амалий ишлар саноат тармоқлари учун ўзига хос қулайликлар яратиб бераётгани билан аҳамиятли. Тикувчилик, тўқимачилик тармоқлари учун зарур бўлган маҳсулот турлари шу кунга қадар Хитой ва Туркиядан келтирилган. Ишлаб чиқаришга жорий этилган янги лойиҳа бу борадаги ортиқча харажат ва оворагарчиликларга барҳам берди. Корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 3 тоннани ташкил қилади.

“Ипчи зиё барака” МЧЖ раҳбари Қаҳрамон Жўраевнинг айтишича, корхонада нафақат хомашё, балки тайёр маҳсулот турларини ишлаб чиқариш борасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда “Халқ банки” Учкўприк туман бўлимидан 220 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олинди. Бу пайпоқ тўқиш ва полестр ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги тармоқлар фаолиятини қўлга қўйиш ҳамда 60 та янги иш ўрини яратишда қўл келади.