Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМДА КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2020-04-16 11:33:38    1086

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдо расталари йўлга қўйилмоқда. Бу эса карантин даврида аҳоли узоғини яқин қилиб, уларга бир қатор қулайликлар яратмоқда.

Туман ҳокимлиги томонида ана шундай ярмаркалардан бири 12 апрель куни туманга чегарадош ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмда ташкил этилди.

Ярмаркада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт, тухум, ўсимлик ёғи, ун, картошка, пиёз, сабзи, шакар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар ва рўзғор буюмлари ҳамда шахсий гигиена воситалари сотуви йўлга қўйилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Худди шундай арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари Учкўприк туманидаги ҳар бир маҳаллада ташкил этилган.

Бу эса аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиш билан бирга нархларнинг асоссиз равишда оширилишининг олдини олмоқда.